ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Онлайн анжуман: муҳим вазифалар белгилаб олинди

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида барча таркибий бўлинмалар ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирокида онлайн анжуман ташкил этилди. Банк Бошқарув Раиси Азиз Воитов бошчилигида танқидий руҳда бўлиб ўтган тадбирда қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Анжуманда дастлаб Президентимизнинг жорий йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан қисқа муддатда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш белгилаб олинди.

Тадбирда иштирокчилар эътибори Марказий банкда «Банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига минимал талаблар» мавзуида ўтказилган семинарда ўртага ташланган масалаларга ҳам қаратилиб, тегишли таркибий бўлинмаларга топшириқлар берилди.

Анжуманда галдаги муҳим масала сифатида давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш ва ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ва унда белгиланган вазифаларга диққат қаратилди.

Маълумки, Президентимиз ушбу йиғилишда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқитувчилар мавқеини оширишда барча раҳбар ходимлар масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидлаган эди.

Шунга биноан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида дастур ишлаб чиқилади.

Банк раҳбар ходимлари ўзларига бириктирилган мактабларда шахсан учрашувлар ташкил қилиб, ўқувчиларнинг билим савияси ва маънавий дунёқарашини юксалтириш ҳамда молиявий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшади.

Онлайн анжуман: муҳим вазифалар белгилаб олинди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Онлайн анжуман: муҳим вазифалар белгилаб олинди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Онлайн анжуман: муҳим вазифалар белгилаб олинди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example