ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Филиппинлик инвесторлар билан келишув

Ўзсаноатқурилишбанк Мирзо Улуғбек филиалида «Liwayway Holdings Company Limited» компанияси (Филиппин) президенти Карлос Чан бошчилигидаги ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ва хорижий сармоядорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди. Бу борада Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган ишлар, банк хизматлари ҳамда Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази (Инвестиция маркази) фаолияти меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

Учрашув натижаларига кўра, филиппинлик инвесторлар учун банкнинг Мирзо Улуғбек филиалида миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақам очилди, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳа Инвестиция маркази кўмагида амалга ошириладиган бўлди.

Бунда марказ ходимлари хорижий инвесторларнинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бизнес-режаси бўйича лойиҳа ва лойиҳа олди техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, заводнинг қурилиш-монтаж ишларидан тортиб, уни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, малакали мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиб, экспорт шартномаларини тузишгача бўлган барча босқичларда яқиндан ёрдам беради.


Маълумот учун. «Liwayway Holdings Company Limited» енгил тамадди учун экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания «Oishi» бренди остида дунёнинг 9 давлатидаги 25 та заводда 50 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example