ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


ТИФ Миллий банки сармояси асосида янги бозор иш бошлади

Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Жиззах вилоятидаги «Зомин деҳқон бозори»нинг фойдаланишга топширилиши туман аҳли учун яна бир қувончли воқеа бўлди.

Умумий майдони 1,2 гектар бўлган миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида лойиҳалаштирилган бозор Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкнинг сармояси ҳисобига бунёд этилди, деб хабар беради ЎзА.

ТИФ Миллий банки сармояси асосида янги бозор иш бошлади

Фото: Ўзмиллийбанк

Зомин шаҳарчаси марказида кейинги йилларда бунёд этилган замонавий муҳташам ва кўркам иншоотлардан бири бўлган ушбу бозорнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи иқтисодиёт миллий банки республика бошқаруви, бозорлар уюшмаси вакиллари, қурувчилар, тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг самараси халқимизнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида ўз ифодасини топаётгани таъкидланди.

Эски деҳқон бозорида савдо майдонининг торлиги, раста ва дўконларининг кичиклиги сотувчиларга ҳам, харидорларга ҳам ноқулайлик туғдираётган эди. Янги бозорда барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи ва харидор учун қулай, кенг, санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган алоҳида расталар ишга туширилди. Сут, гўшт, балиқ каби маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган музлатгичлар, совутгичлар билан жиҳозланган турғун савдо дўконларида йўлга қўйилди.

ТИФ Миллий банки сармояси асосида янги бозор иш бошлади

Фото: Ўзмиллийбанк

500 та савдо растасига эга замонавий типдаги янги бозорда сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, нон маҳсулотлари, ҳўл мевалар, қуруқ мевалар, гуруч ва дуккакли маҳсулотлар бўлимларидаги савдо расталаридан ўрин олган маҳсулотлар дастурхонларимиз тўкинлиги ва фаровон турмушимиздан далолат беради.

Бозор ҳудудида тадбиркорлар учун ТИФ Миллий банкнинг махсус шохобчаси ташкил этилганлиги ҳудуддаги тадбиркорларга қулайлик яратди. Шу ернинг ўзида банк банкоматидан пластик картадаги пулни нақдлаштириб олиш мумкин.

Халқнинг яшаш тарзини билмоқчи бўлсанг бозорини кўр, деган гап бежиз айтилмаган. Айниқса, қадим «Буюк ипак йўли» чорраҳасида жойлашган Зомин каби тарихий масканларимиз ҳаётини бозорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Азалдан бозорларимиз шунчаки, савдо-сотиқ ишларини амалга оширадиган жой эмас, халқ фаровонлиги ва турмуш тарзини намоён этувчи ўзига хос ижтимоий-иқтисодий марказлардан бири саналган. Мустақиллик туфайли юртимиз бозорларида айни шу тарихий қадриятларимиз қайта тикланмоқда.

ТИФ Миллий банки сармояси асосида янги бозор иш бошлади

Фото: Ўзмиллийбанк

– Яқин вақтларгача деҳқон бозорида оддий шароитнинг ҳам йўқлиги тадбиркорлар ва харидорларга қийинчилик туғдирар эди, – дейди тадбиркор Зулфия Анорқулова. – Энди харидорларга сифатли, маданиятли хизмат кўрсатамиз. Маҳсулотимизни сифатли сақлашимиз учун барча шароитлар бор. Яратилган қулайликлар бозоримизга файз, савдомизга қут-барака киритди.

Бозор мажмуаси ва унинг атрофида барпо этилган замонавий иншоотлар, автотураргоҳлар, йўллар, бекатлар мажмуанинг таркибий қисми сифатида одамларга қулайлик яратаётир.

Зомин бозори қадимий кентни юртимизнинг обод ва замонавий шаҳарга айлантиришда амалга оширилган муҳим ишлардан бири бўлди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example