ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади

Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 905-6, 29.08.2019 йил), деб хабар беради Norma.uz сайти.

Хусусан, йил давомида кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Кредит сиёсатининг аксарият – 50%дан кам бўлмаган қисмига ўзгартиришлар киритилса, бунда ҳужжатни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Кредит сиёсати, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёки янги таҳрири тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак. Банк Кенгаши кредит сиёсатига ўзгартиришлар киритиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, МБга ушбу қарор расмийлаштирилган баённомадан кўчирма юборилади. Бунга ҳам 15 кун муддат берилади.

Бундан ташқари, кредит сиёсатида Президентнинг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон қарори билан киритилган тақиқлар акс эттирилиши лозим. Эслатиб ўтамиз, унда жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар бериш ва кредитлар бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш, шунингдек илгари олинган кредитлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади, деб айтилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example