ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Осиё тараққиёт банки Ўзсаноатқурилишбанкни тақдирлади

2019 йил 3 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) нинг Савдони молиялаштириш дастури – TFP иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзсаноатқурилишбанк TFP доирасида кетма-кет иккинчи бор Ўзбекистондаги энг яхши ҳамкор банк деб топилди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш, айниқса, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи туширилган маҳсулотларнинг дунё бозорларида муносиб ўрин эгаллаши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2009 йилда таъсис этилган ОТБ Савдони молиялаштириш дастури кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий имкониятларини оширишни кўзда тутади. Ўзсаноатқурилишбанк 2013 йилдан буён мазкур Дастурда эмитент банк сифатида иштирок этиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида Банк томонидан TFP доирасида тадбиркорлик субъектларининг 34 та лойиҳаси молиялаштирилди.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилда Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда ОТБ ўртасида Савдони молиялаштириш дастурида тасдиқловчи банк сифатида иштирок этиш юзасидан келишув имзоланган бўлиб, мазкур келишув доирасида ОТБнинг кредит кафолатлари остида тадбиркорлик субъектларининг экспортини молиялаштириш юзасидан қўшимча имкониятлар яратилди.

Осиё тараққиёт банки Ўзсаноатқурилишбанкни тақдирлади

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Осиё тараққиёт банки Ўзсаноатқурилишбанкни тақдирлади

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example