ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Банк кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

2019 йилнинг 28 август куни Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида Банк Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2018 йил 21 декабрдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ, жорий йилда Ўзсаноатқурилишбанк Кенгаши аъзоларининг таркиби тубдан янгиланди.

Йиғилишда янгидан тасдиқланган Банк Кенгашининг ваколатига кирувчи қатор масалалар муҳокама этилди. Жумладан, Банк Кенгаши ҳамда унинг қошида фаолият юритувчи қўмиталар йиллик режаси, шунингдек «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Корпоратив бошқарув тизимини 2019–2020 йилларда ривожлантириш режаси ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Корпоратив маслаҳатчиси тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Қатор ички меъёрий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Корпоратив бошқарув тизимининг халқаро стандартларига кўра, Кенгаш қошида учта янги қўмита ташкил этишга доир қарор қабул қилинди.

Йиғилиш доирасида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) маслаҳатчиси томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк кузатув кенгашининг фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзуида семинар-тренинг ҳам ўтказилди. Унда Банк Кенгаши фаолиятини босқичма-босқич такомиллаштириш режаси тақдим қилинди.

Банк Корпоратив маслаҳатчиси.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example