ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Ёш тадбиркор Каттақўрғонда меҳмонхона очди

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланаётган кунларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида янги – «Central hotel» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.

Шаҳарнинг Амир Темур маҳалласида ёш тадбиркор Жалолиддин Ортиқов томонидан ташкил этилган мазкур меҳмонхона учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу маблағнинг 1 миллиард 380 миллион сўми «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит ҳисобланади.

Ёш тадбиркор Каттақўрғонда меҳмонхона очди

Фото: ЎзА


– «Ёшлар – келажагимиз» дастури қабул қилиниб, ёш тадбиркорларга кенг имтиёз ва имкониятлар яратилгач, имтиёзли кредит олиб шу пайтгача савдо маркази сифатида фойдаланиб келаётган биномизни меҳмонхонага мослаштириб, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бордик, – дейди Ж.Ортиқов. – 18 та стандарт ва люкс хоналардан иборат 60 ўринли бинода мижозлар учун замон талабларига мос шарт-шароит яратилди. Шунингдек, ресторан, гўзаллик салони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этдик.


Меҳмонхонанинг ишга тушиши билан 15 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example