ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Президентимиз томонидан банк-молия тизимини расмиятчилик билан, юзаки ислоҳ қилиш амалиётига чек қўйиб, тизимни замонавий услублар асосида ишлайдиган соҳага айлантириш вазифаси қўйилган.

Шуниндек, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасидан андоза олиб, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, рақамли технологияларга асосланган масофавий хизмат турларини кенгайтириш ҳамда амалдаги хизматларни соддалаштириш каби муҳим вазифалар белгиланган эди.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Фото:“Ўзсаноатқурилишбанк”

Айни дамда “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида ушбу қарор ва белгиланган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу жараёнда асосий эътибор банк мижозларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда қулайлигини оширишга қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек филиали қошида махсус бўлим ишга тушгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Ўзбекистонда биринчи марта иш бошлаётган ушбу янги тузилмада банк тизимининг барча йўналишлари бўйича мукаммал билим ва кўникмага эга ходимлар мижозлар билан кечаю кундуз алоқада бўлади ҳамда ҳар бир мижозга индивидуал равишда хизмат кўрсатади.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Фото:“Ўзсаноатқурилишбанк”

Шунингдек, бўлимда жисмоний шахсларга мўлжалланган хизматлар мажмуаси махсус хизматлар пакети сифатида таклиф этилади. “SQB Elite”, “Visa platinum”, “Lifestyle management” ҳамда жамғарма ва кредитлаш бўйича ечимлар дастури шулар жумласидандир.

Бунда биргина “Visa platinum” пластик картаси фойдаланувчиларига нафақат юртимизда, балки дунёнинг исталган нуқтасида қатор имтиёзлар тақдим этилади. Депозит ячейкалардан фойдаланиш, онлайн харидларни амалга оширишда махсус чегирмалар, саёҳат қилувчиларга халқаро даражада тиббий ёрдам ва ахборот хизмати, аэропортда кутиб олиш ва кузатиб қўйиш каби хизматлар ҳам мазкур хизматлар мажмуасидан ўрин олган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example