ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Халқ банки лотереясида ютиб олинган «Spark» эгасига топширилди

Акциядорлик тижорат Халқ банки ўз мижозларига хурсандчилик улашишда давом этмоқда.

«Sharqona lotto» лотереяси «36 дан 6» ўйинининг 2019 йил 21 августдаги 130-ютуқлар тиражи натижаларига кўра, «бонус» шари билан хоразмлик юртдошимиз Сатиббай Алланазаров «Spark» автомобилини ютиб олди.

Бугун Сатиббай Алланазаровга ушбу автомобиль тантанали равишда топширилди.

Халқ банки ўйин ташкилотчиси сифатида турли лотереяларни ташкил этиб, 10 та лотерея тури бўйича ўтган даврда минглаб фуқароларимизга 177 миллиард сўмдан зиёд бўлган пул-буюм ютуқларини тўлаб берди.

Шу пайтгача мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳар хил русумдаги 104 та автомобиль ютуқ эгаларига тақдим этилди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида омадли юртдошларимизга жами 43 миллиард сўмдан ортиқ ютуқлар ҳамда 11 та «Spark» ва 1 та «Orlando» автомобили ўз эгаларига топширилди.

Ўйин иштирокчилари учун бунданда зўр ютуқлар тайёрлаб қўйилган. Сиз ҳам омадингизни синаб кўринг, Халқ банкининг омадли иштирокчисига айланиб, ғолиб бўлинг.

Банк ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example