ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


ЎЗМИЛЛИЙБАНКДАН НАВБАТДАГИ СЕРМАЗМУН ПРЕЕС-ТУР

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ОАВ вакиллари учун Сирдарё вилоятига навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирокчилар Ўзмиллий банки томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон – Хитой “АWР» МЧЖ қўшма корхонаси, “SНIRIN АGRО NUR» МЧЖ, “Воха Баракаси» мини-маркети ва Сирдарё вилояти Миллий банки фаолияти билан танишишди.

Дастлаб улар Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги Ўзбекистон – Хитой “АWР» МЧЖ қўшма корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди.

ЎЗМИЛЛИЙБАНКДАН НАВБАТДАГИ СЕРМАЗМУН ПРЕЕС-ТУР

АWП қўшма корхонаси 2013 йил март ойида ташкил этилиб, унинг таъсисчилари Wenzhou Jinsheng Trade Co., Ltd, PENG SHENG МЧЖ қўшма корхонаси ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатидир. Айни дамда корхонада 300 яқин ёшлар иш меҳнат қилмоқда.

Сантехник жумракларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган корхона йилига икки миллион донадан ортиқ турли хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Уларнинг асосий қисми ички ва ташқи бозорга етказилади. Айни кунда экспорт асосан, МДҲ давлатларига йўналтирилаётган бўлса, шу кунларда бошқа хориижий мамлакатлар бозорига ҳам кириб бориш бўйича иш олиб борилмоқда.

ЎЗМИЛЛИЙБАНКДАН НАВБАТДАГИ СЕРМАЗМУН ПРЕЕС-ТУР

– Айни кунда маҳсулотларни тўлиқ маҳаллийлаштириш ҳамда уларнинг турини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ишлаяпмиз, – дейди корхона бош директори ўринбосари Ғофуржон Аҳмедов. – Бундан асосий мақсад эса маҳсулотларнинг 30 фоиздан ошиғини экспортга чиқаришдир. Ўтган йили 1,5 млн.доллар экспорт қилинган бўлса 8 ойда 1,5 млн.дан ортди. Қолаверса, йил охирига қадар эса яна ошиши икутилмоқда. Чунки шу кунларда кўплаб халқаро кўргазмаларда иштирок этиб самарали шартномларни имзолаяпмиз.

Корхона шу йиллар мобайнида ишаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб, Ўзмиллийбанк билан қатор лоийҳаларни амалга оширмоқда. Шу жумладан, яқинда 9,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳани молиялаштириш учун банкдан молиявий кўмак сўраб мурожаат қилди. Унинг истиқболли лойиҳаси банк томонидан қўллаб-қувватланиб, тегишли маблағ ажратиб берилди. Натижада эса корхона фаолияти янада ривожланадиган бўлди.

ЎЗМИЛЛИЙБАНКДАН НАВБАТДАГИ СЕРМАЗМУН ПРЕЕС-ТУР

Шунингдек, журналистлар кун давомида Ўзмиллийбанкнинг Сирдарё вилояти бўлимига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишиб, банк хизматлари қай даражада кўрсатилаётганининг гувоҳи бўлишди.

Айни дамда Ўзмиллийбанкининг Сирдарё вилояти бўлими ҳозирги кунда 1 293 та юридик шахслар, 40 316 та жисмоний шахслар, 1 843 ЯТТ лар билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида пресс-тур иштирокчилари Сирдарё вилояти, Ширин шаҳридаги “SНIRIN АGRО NUR” масъулияти чекланган жамиятининг гидропоника усулида бунёд этилган иссиқхонасида бўлишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёни билан танишишди.

Ушбу корхона ўтган йили ўзи ва банкнинг 567,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоясига Эрон технологияси асосида 1 гектар майдонга иссиқхона бунёд этди. Натижада ўтган йилнинг ўзида унинг илк етиштирган маҳсулотлари хорижга экспорт қилинди. Шу боис, корхона раҳбарияти бундай иссиқхоналарни янада кенгайтириш ҳаракатида.

ЎЗМИЛЛИЙБАНКДАН НАВБАТДАГИ СЕРМАЗМУН ПРЕЕС-ТУР

Юртимизда “Обод қишлоқ” дастури асосида улкан ишлар қилинмоқда. Жумладан, Ховос тумани “Соҳибкор” МФИ ҳудудида ҳам ана ўзгаришлар жадал бормоқда. Ушбу масканда банк томонидан ажратилган сармоя ҳисобига “Воҳа Баракаси” мини-маркети қурилиб ишга топшрилгани ҳудуд аҳолисининг мушкулини осон қилди. Чунки соҳибкорликлар шу давргача оддий озуқа маҳсулотлар учун ҳам узоқ йўл босиб туман марказига бориб келарди.

Пресс-тур давомида журналистлар мазкур масканда ҳам бўлишиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободликлар ва ўзгаришлар билан ташишди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example