ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


2020 ЙИЛДАН МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАРНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БОШЛАНАДИ

У макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини ва ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни таъминлайди (ВМнинг 19.08.2019 йилдаги 691-сон қарори).

Давстатқўм “Миллий ҳисоблар тизими-2008” қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Макроиқтисодий статистиканинг халқаро стандартларини жорий этиш ва миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштириш масалалари бўйича ХВЖ, ОТБ, Жаҳон банки, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва МДҲ Статистика қўмитаси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

2020 йил 1 январдан бошлаб миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Амалда рўёбга чиқариш учта асосий йўналишда мужассамланади:

иқтисодий статистикани, шу жумладан миллий ҳисоблар стастистикасини такомиллаштириш;
давлат молияси статистикасини такомиллаштириш ва бюджет маълумотларининг очиқлигиии ошириш;
ташқи сектор статистикасини ва пул-кредит статистикасини такомиллаштириш.

Давстатқўм ва Молия вазирлигига иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар статистикасини тузиш учун ахборот ресурсларини шакллантириш масалаларида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва республикада макроиқтисодий статистика масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example