ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Банк жамоаси ҳамжиҳатлилиги мустаҳкамланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда банклар фаолиятини яхшилаш, уларнинг оммабоплигини ошириш мақсадида 2018 йил 23 мартда “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди. Мазкур қарор ижроси доирасида “Асака” акциядорлик тижорат банки томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, банк томонидан жорий йил май ойидан бошлаб барча филиаллар иштирокида ўқув семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда. Мунтазам равишда ўтказилаётган бундай машғулотлардан асосий мақсад – аҳолига хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш ҳамда ходимлар малакасини оширишдан иборатдир. Шу кунга қадар ана шу ўқув-семинарларда 1500 нафардан ортиқ банк ходими ўз соҳасининг турли йўналишлари бўйича малакасини оширди.

– Ўқув семинарларидан кўзланган мақсад нафақат ходимларнинг билим савиясини кўтариш, балки жамоа жипслигини мустаҳкамлаш, дўстона муносабатларни ўрнатиш орқали ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш туйғуларини ҳам сингдиришдир, – дейди “Асака” АТ банк Ижро аппарати бошлиғи Бекзод Тангматов. – Шу боис, бу семинарларда барча филиал ходимларининг иштироки таъминланмоқда. Улар ўқув-семинарлар орқали турли машғулотларда қатнашиб, сабоқ олиши баробарида бир-бири билан тажриба алмашади, биргаликда мазмунли дам олиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Яқинда “Асака” банк томонидан тизимдаги ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини, малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида яна бир тадбир ўтказилди. Ушбу семинар-тренинг юридик ва жисмоний шахс­ларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва ижросини таъминлаш мавзусига бағишланиб, иштирокчилар аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг энг самарали йўлларини ўрганишди. Тренинг қатнашчилари иш фаолиятларида учрайдиган айрим муаммоли вазиятлар бўйича берган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Қайд этиш жоизки, “Асака” банк АТ замонавий халқаро банклар тажрибасини ўрганган ҳолда уларнинг самарали тизимларини ўз фаолиятига киритмоқда. Жумладан, яқин кунларда кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, иш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида халқаро “НR” (“Эйчар”, яъни инсон ресурсларини ўрганувчи) тизимини жорий этиш арафасида.

– Анъанавий тарздаги кадр­лар бўлимининг иш жараёни ҳаммамизга маълумдир. “Асака” банк бу жараёнга янгилик тарзида “НR” департаментини ташкил қилмоқда. Унга кўра, кадрларни қобилияти, салоҳиятига кўра танлов асосида ишга қабул қилинади. Уларнинг малакасига қараб иш билан таъминланади, – дейди банкнинг Юридик департаменти бошлиғи ўринбосари Шерзод Тўраев. – Бу тизимнинг афзалликларидан бири ходимлар бажараётган иш ҳажмига кўра баҳоланади. Яна бунинг жорий этилиши иш фаолиятида қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик каби иллатларнинг олди олинишига кўмак беради.

Тадбир давомида махсус психологик тренинглар ҳам ўтказилиб, банк ходимлари ўз иш фаолиятларида асқотадиган психологик маслаҳатлар ҳам олишди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example