ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Халқ банкида ребрендинг

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Халқ банкининг янги логотипи ва корпоратив ранги янгиланиши – ребрендинг қилиниши юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Унда Халқ банки Бошқаруви раисининг ўринбосари Бахтиёр Отамуродов, янги логотип Aмир Темур узугидан андоза олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳақида сўз юритиб, унда унсурлар кучи, давлатнинг қудрати ва халқимиз ҳаётига хизмат қилишга интилиш бирлаштирилганини таъкидлади. Логотипдаги олтин ранг бойлик ва ишончлиликни, яшил ранг эса банкнинг барқарорлиги ва шиддат билан ўсаётганини англатади, дея таъриф берди.

Шунингдек, брифингда Банк бизнесини ривожлантириш маркази директори Шоҳруҳ Сиддиқов сўзга чиқиб, бугунги кунда Халқ банки томонидан банк хизматларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Унинг келтиришича, Халқ банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланиб, унинг таркибида 198 та филиал, 30 та мини-банк ва 900 га яқин жамғарма махсус кассалар 16 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш мақсадида микроқарз, юқори фоизли омонатлар, нафақа-овердрафти, коб­рендинг, кобейжинг ва кредит карталари каби бир қатор янги маҳсулотларни жорий этмоқда.

Шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида кечаю кундуз хизмат кўрсатиш марказлари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, пластик карталарга масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун айни пайтда 500 дан ортиқ банкомат ва инфокиоск­лар фаолият юритмоқда. Банк томонидан йил охирига қадар яна 1000 га яқин банкоматлар олиб келиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, банк хизматлари оммабоп­лигини ошириш ҳамда уларни оптималлаштириш мақсадида 300 дан ортиқ “Банк хизматлари офислари” очилиши режалаштирилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example