ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


“Агробанк” Германиянинг “АКА” банки билан ўзаро ҳамкорликка эришди

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг тадбиркорлик учун жозибадор бўлган кредит линияларини жалб қилиш борасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, куни кеча “Агробанк” Германиянинг “AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH” немис банки консортсиуми билан технологик ускуналарни молиялаштириш бўйича 25 миллион Еврога тенг кредит линиясини жалб қилиш борасидаги келишувни имзолашга эришилди.

Мазкур кредит шартномаси доирасида AKA банки “Агробанк” га Европа Иттифоқи мамлакатларидан товарлар ва хизматларни импорт қилувчи кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар тақдим этади.

Германиянинг АКА банки кредит линиялари маблағлари банк мижозларига асосий ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, уларни юқори технологияли ускуналар билан таъминлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларининг яратилишига олиб келади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “AKA Bank” (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) 1952-йилда ташкил этилган бўлиб, 17 нафар Германия банкининг йирик консортсиуми ҳисобланади. Молия муассасаси синдикатлилик асосида Европа мамлакатлари миллий экспорт агентликлари кўмагида Европа Иттифоқи экспортёр корхоналари, автомобиль ва ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан битимларни молиялаштириш билан шуғулланади.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки
матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example