ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Халқ банки Германия банки билан 50 млн. евролик келишув имзолади

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Халқ банки йирик ва кичик бизнес субеъктларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Германиянинг “ODDO BHF” банки билан 50 млн. евро миқдорида кредит линия олиш юзасидан Бош келишув имзолади.

Мазкур маблағлар Европа Иттифоқи давлатларидан импорт қилинаётган асосий восита ва технологик ускуналарни харид қилиш учун йўналтирилади дея хабар бермоқда Банк Ахборот хизмати.

Маълумот учун, “ODDO BHF” банки 170 йилдан ортиқ тарихга эга мустақил француз-немис молиявий гуруҳи ҳисобланади. Ҳозирда мазкур банкнинг соф даромади 591 млн. еврони, капитали 866 млн. еврони ташкил қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example