ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


“Ипотека-банк”да “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Куни кеча “Ипотека-банк” АТИБ Бош офисида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда “Ипотека-банк” АТИБ Юридик департамент директори Хумоюн Муродов сўзга чиқиб, жиноятчилик ҳолатлари юзага келиши, шу жумладан, коррупция, тамагирлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда қонун ҳужжатларининг талаблари борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан фикр билдирди.


У банк тизимида тартиб ва интизомни сусайиши оқибатида банк ходимининг онгида ҳосил бўлган бўшлиқни коррупциянинг бошқа кўринишдаги ёвуз иллатларига қизиқиш тўғрисидаги фикрлар эгаллаши, бу эса банк тизимига путур етказиши билан бирга, банк ходимининг ўзи ва оиласига ҳам жиддий салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Finance.uz

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси академияси вакили, катта прокурор Худойберди Турсунбеков “Коррупция” тушунчасига батафсил таъриф бериб, бу мансаб мавқеидан шахсий мақсад ва манфаатларда фойдаланиш, бойлик орттириш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатлар назарда тутилишини маълум қилди.

Шундан сўнг, у республикамиз банк тизимида содир этилаётган қонунбузарликлар, жумладан, бир қатор тижорат банклари раҳбар ходимлари ва мутахассислари томонидан уюшган жиноятчилик гуруҳлари ташкил этилганлиги ва улар томонидан содир этилган бир қатор жиноятлар тўғрисида маълумотлар бериб, бу каби ўйламасдан қилинган иш оқибатида банк ходими ўзи ва оиласига жиддий зиён етказиши билан бирга, жамиятга ҳам катта зарар келтирилишини таъкидлаб ўтди ва семинар қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Фото: Finance.uz

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул вакили Зафар Раҳмонов ҳам сўзга чиқиб, ҳозирги кунда вазирлик томонидан коррупция, тамагирлик ва порахўрликка қарши курашиш борасида кенг қўламли ишлар олиб борилаётганлигини маълум қилди. Бу борада, Вазирликда ишонч телефони ташкил этилганлиги ва унга республикамизнинг турли шаҳар ва қишлоқларидаги фуқаролардан мурожаатлар келиб тушаётганлиги ва мазкур мурожаатларнинг барчаси ички ишлар ходимлари томонидан пухта ўрганилиб, ўз ечимини топаётганлиги, қонунга хилоф ишларга қўл ураётган шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилаётганлигини таъкидлади.

Фото: Finance.uz

Шунингдек, З.Раҳмонов томонидан коррупцияни олдини олиш учун мамлакатимиза олиб борилаётган чора-тадбирлар, шу муносабат билан қайта кўриб чиқилаётган қонун ва қонуности ҳужжатлар, мансабдор шахслар томонидан манфаатлар тўқнашуви ва зиддиятли ҳолатларга тушиб қолмасликлари учун олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига ҳаётий мисоллар асосида жавоб қайтарди.

Семинар сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example