ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 16-21 сентябрь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегацияси Австрия ва Германия Федератив Республикаларига расмий ташриф буюриб, савдони молиялаштиришни ривожлантириш ва узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилиш борасидаги ҳамкорлик битими доирасида молиялаштириш лимитини ошириш масалаларини муҳокама қилди.


Мазкур ташриф давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2018 йилнинг 20 декабрдаги ПҚ-4069-сонли “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикада экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвес­тиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга асосланган ҳолда лойиҳаларни ва савдо амалиётларини молиялаштириш, шунингдек банк мижозларига келгусида истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини кенг кўламда таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари банк делегацияси Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган Райффайзен Банк Интернешнл вакиллари билан учрашди. Учрашувда Банкнинг Марказий Осиё давлатлари молия институтлари билан муносабатларни ривожлантириш бўйича директори ва молия муассасалари раҳбари иштирок этди.

Шунингдек, Банк Бошқаруви Раиси бошчилигидаги делегация 18-19 сентябрь кунлари Германия Федератив Республикасининг Франкфурт шаҳрида жойлашган Commerzbank вакиллари, яъни жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори, жамоатчилик билан алоқалар департаменти менежери ва хорижий банкнинг бошқа вакиллари билан учрашди.

Банк вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувлар давомида томонлар вакиллик муносабатларини кенгайтириш, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, савдони молиялаширишни ривожлантириш ва узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилиш, шунингдек назорат қилувчи ташкилотларнинг қонун талаб­лари ва стандартларига риоя қилмаслик ҳолатида номувофиқлик хавфи билан боғлиқ бўлган мураккаб – бошқарув тизимининг талабларига тегишли масалалар юзасидан муҳокама ўтказдилар.

Музокаралар якунига кўра, Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ва Commerzbank (Германия) томонидан савдони молиялаштириш лимитини ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example