ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Халқаро тўлов карталаридан янгилик

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро тўлов карталаридан (ХТК) нақд валюта маблағларини ечиб олишга оид оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларга маълум қилади.


Валюта айирбошлаш операцияларида қулайликлар яратиш ҳамда уларни соддалаштириш мақсадида, 2019 йил август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб тижорат банкларидаги валюта айирбошлаш шахобчалари орқали жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани сотиш амалиёти жорий қилинди.

Шу билан бирга, амалиётда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ шубҳали операцияларни амалга ошириш, хусусан мамлакат ҳудудида бошқа шахслар томонидан норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридан валюта маблағларининг ечиб олиниши ҳолатлари мавжуд ва улар бўйича хатарлар юзага келмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валюта – «сўм»да амалга оширилиши лозимлиги, шунингдек халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мамлакат ҳудудида банкоматлар орқали ХТКдан маблағларнинг ечиб олиниши фақат миллий валютада амалга оширилади.

Жисмоний шахслар – резидентлар бевосита тижорат банклари муассасаларида шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ХТКдан хорижий валютадаги нақд пул маблағларини чекловларсиз ечиб олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар – норезидентлар томонидан банкоматлар ёки валюта айирбошлаш шахобчаларида конвертация қилиниб, сарфланмай қолган миллий валютадаги пул маблағлари қонунда белгиланган тартибда валюта айирбошлаш шахобчаларида нақд хорижий валютага айирбошланади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example