ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


“Smart working” усули– раҳбар ходимларга хос муҳим хусусият

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисида раҳбар ходимлар учун самарали иш юритиш тартибига бағишланган тренинг ўтказилди. Унда Банк Бошқаруви Раиси маслаҳатчиси Акмал Ҳамидов хорижий амалиёт ва тадқиқотлар мисолида интерактив шаклда машғулот ўтказди.


Мамлакатимизда шиддат билан кечаётган янгиланиш ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари бошқарув кадрлардан ўз билим ва кўникмаларини ўзгараётган шароитларга мослаштириш, профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда.

Фото: “Ўзсаноатқурилишбанк”

Департамент директорлари, бошқармалар бошлиқлари ҳамда топ менежерлар иштирокида ўтказилган тренингда раҳбар ходимларнинг самарали ва унумли ишлашини таъминлаш, бу борада тўсқинлик қилувчи омиллар, шахс хусусиятларига хос шижоат ва диққатлилик даражалари, улар берадиган натижалар, тарқоқ ва аниқ мақсадга йўналтириган фикрлар салмоғи, онгни автоматлаштириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

– Барқарор ривожланаётган компаниялар раҳбарларининг аксинча ўтроқ ҳолда “кун кечираётган” субъектлар бошқарувчиларидан фарқли томонлари шундаки, улар муайян жамоа ёки жараёнларни бошқарибгина қолмай, ўзлари ҳам янги ғоялари билан иштирок этган ҳолда, жамоавий олий мақсадга шахсан ҳисса қўшадилар, – дейди Акмал Ҳамидов. – Тадқиқот натижаларига кўра, бундай интеллект соҳибларида икки муҳим хусусият – шижоат ва диққатлилик устуворлик қилади.

Тренингда самарали ва унумли ишлаш услублари ҳақида сўз бориб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ва юқори натижага эришиш учун аввало, уларни саралаш, ортиқча деталлардан ҳоли қилиш ва энг муҳимларини белгилаб олиш лозимлиги қайд этилди.

Ҳар қандай ишга ижобий ёндашиш, стресларга қарши курашиш, жамоада ҳар бир ходим салоҳиятидан самарали фойдаланиш борасида кенг тушунчалар берилди.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example