ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


“Асака”да замонавий хизматлар тизими ривожланмоқда

Мамлакатимизда банк фаолиятини халқ орасида оммалаштириш, банк хизматларининг оммабоплигини ривожлантириш мақсадида 2018 йил 18 сентябрдаги Ўзбекистон Президентининг 3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида “Асака” АТ банки томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги биносида “Асака” банк тимизида пластик карталарга хизмат кўрсатиш, уларнинг турлари ва афзалликлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.


Республика тижорат банклари ўртасида капитали ва активлари ҳажми бўйича етакчи банклардан ҳисобланган “Асака” АТ банк масофавий хизматларни жорий этиш, пластик карталар орқали нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Шу кунга қадар банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталарнинг сони 2 млн.га етди.

Фото: Finanсe.uz

Юртимизда “Хумо” миллий тўлов тизими яратилишида “Асака” банк томонидан муносиб ҳисса қўшилмоқда. Банкнинг 2,5 минг дона “Хумо” тўлов терминаллари ўрнатилди, 51 минг дона “Хумо” тўлов карталари муомалага чиқарилди. Шунингдек, мижозларга қўшимча қулайликлар яратилиб “Аsaka mobile” масофавий хизматлари жорий қилинди.

27 та филиалга эга банк томонидан туну кун ишлайдиган 20 та – 24/7 шаҳобчалар ва меҳмонхоналарда 189 та банкомат ҳамда инфокиоскалар ўрнатилди.

Масофадан туриб турли тўловларни амалга ошириш хизматлари орқали мижозларга қатор қулайликлар яратилди. 2018 йилнинг 8 ойи давомида жисмоний шахслар томонидан масофавий хизматлар сони 250 млрд. сўмлик 2 млн. 69 мингта транзакция амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябригача 407 млрд. сўмлик 1млн. 894 мингта транзакция амалга оширилди.

Фото: Finanсe.uz

 

Матбуот анжуманида “Асака” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев, банк томонидан 2018 йилда 1 828 837 дона пластик карталар муомалага чиқарилган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра 2 003 233 донага етказилганлигини маълум қилди. Тўлов терминаллари шу кунга қадар жами 22 000 дона ўрнатилган бўлса, келаси йилда уларнинг сони жами 23 000 донага етказилиши таъкидланди.

Банкнинг “Чакана бизнес” департаменти бошлиғи Бекзод Абдураҳманов жорий қилинаётган янги банк маҳсулотлари қулайликлари ҳақида гапириб, жумладан, “Аsaka mobile” иловаси орқали “Оилавий карта” янги хизматидан мижозлар оила аъзоларига қўшимча карталар олиши ва ўз ҳисоб рақамидан ўзи белгилаган лимит доирасида амалиётлар бажарилиши мумкинлигини билдирди.

Мамлакатимизга келаётган сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Асака” АТБ биринчилардан бўлиб “MasterCard”, “UnionPay”, “UzCard” тўлов тизимларини жорий қилди. Банк томонидан келгусида бу йўналишдаги ишларни мукаммаллаштириш бўйича янги маҳсулотлар ишлаб чиқилмоқда.

Тадбир сўнггида банк муассасаси мутасаддилари ОАВ ходимларининг саволларига батафсил жавоб беришди.

Фото: Finanсe.uz

Умида ХУДАЙБЕРГАНОВА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example