ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Масофавий банк хизматлари такомиллашади

Замон талабига биноан банк фаолиятида масофавий банк хизматлари оммалашиб бормоқда. Бу хизматларнинг янада фаоллаштириш, банклар иш жараёнига кўпроқ жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Масофавий банк хизматлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.


Семинар тренингда жаҳон тажрибасида қўлланилаётган масофавий банк хизматлари баён қилиниб, уларнинг айрим турлари юртимиз банклари тажрибасида ҳам қўлланмоқда ва қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани билдирилди.

Марказий банк “Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари Департаменти” бошқармаси бошлиғи Жамшид Усманов республика банкларида амалда фаолият кўрсатаётган масофавий банк хизматларига шарҳ бера туриб, уларнинг турлари ва қулайликларига урғу берди. Жумладан, Mobilе banking банк маҳсулотининг самарадорлиги ва қулайликларини билдирди.

Ўтган йилда Ўзбекистонда 6 383 492 нафар фойдаланувчи бу хизмат туридан фойдаланган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 9 236 543 нафарга етган.

Республика ҳудудлари бўйича банкомат ва инфокиоскалар сони йилдан йилга ошиб, 2017 йилда 5415 донани ташкил қилган бўлса, 2018 йилда келиб 6174 та, жорий йилда эса 7743 тага етказилган.

Тадбирда мамлакатимиз банкларида келгусида жорий қилиниши кутилаётган янги хизмат турлари ҳақида ахборот берилди.

Фото: Finance.uz
Фото: Finanсe.uz
Фото: Finanсe.uz

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example