ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Энг катта Маоши топ ўнталиги

Ҳар қандай ходим катта миқдордаги маош олишни истайди, бироқ бунинг учун нафақат талабгор мутахассисликка эга бўлиш керак, балки кўп миқдордаги маош бера оладиган ташкилотга ишга кириш ҳам талаб этилади.


Glassdoor мутахассислари 2019 йилда энг юқори ҳажмдаги маош берадиган компаниялар рўйхатини тузди. Рўйхатдан ходимининг йиллик ўртача маоши 130 минг АҚШ долларидан ортадиган компаниялар ўрин олган.
Қуйида энг юқори ўртача маош берадиган 10 та компания ҳақида маълумот берамиз:

1. Palo Alto Networks
Энг юқори маош: 247-271 минг АҚШ доллари
Ўртача маош: 170 929 АҚШ доллари
Palo Alto Networks — бу ташкилотлар, ҳукумат идоралари ва корхоналарнинг киберхавфсизлигини таъминлашга кўмак берадиган, Америкада фаолият юритаётган АТ-компания ҳисобланади.
Компанияга 2005 йил исроиллик тадбиркор Нир Цук томонидан асос солинган. 2007 йилда у ўзининг биринчи брандмауэрини ишлаб чиқарди. Тармоқлар ҳимояси бўйича илғор компания соҳибидир.

 

2. NVIDIA
Энг юқори маош: 436-472 минг АҚШ доллари
Ўртача маош: 170 068 АҚШ доллари
NVIDIA – график процессор ва чипда ишлайдиган тизимларни ишлаб чиқарувчи технологик компания. (АҚШ).
Компания видеоўйинлар саноати, профессионал тасвирга тушириш тармоғи, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қўшилмалар ва автомобиль саноати учун муҳим дастурий таъминотларни тақдим этади.

3. Twitter
Энг юқори маош: 255-274 минг АҚШ доллари
Ўртача маош: 162 852 АҚШ доллари
Twitter – веб майдон ёрдамида оммавий хабарларни тарқатиш ижтимоий тармоғи саналади ва турли ёшдаги фойдаланувчиларни ўзига жалб эта олганлиги билан ажралиб туради.
Қисқа ёзишмаларни “блог” шак­лида нашр қилиш “микроблогинг” номини олган бўлиб, ушбу хизматдан фойдаланиш бепулдир.

4. Gilead Sciences
Энг юқори маош: 377-411 минг АҚШ доллари
Ўртача маош: 162 210 АҚШ доллари
Gilead Sciences — Американинг биофармацевтик компанияси бўлиб, дори воситаларни ишлаб чиқаради.
1987 йилда ташкил топган компания аввалига тумов, гепатит В ва С, ОИРВ сингари касалликларни даволайдиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган эди.
Кейинроқ фирма фаолиятида онкологик касалликларни даволашга қаратилган дори воситаларини ишлаб чиқиш асосий ўринни эгаллади.

5. Google
Энг юқори маош: 695-762 минг АҚШ доллари
Ўртача маош: 161 254 АҚШ доллари
Google – Американинг трансмиллий оммавий корпорацияси бўлиб, 2015 йил 15 октябрда Alphabet Inc. халқаро компания таркибида қайта ташкил этилган. Компания ўз фаолиятини интернет қидириш тизими, булутли ҳисоблар ва реклама технологияларига сармоя киритишга бағишлаган.
Google бир қатор интернет хизматларни қўллаб-қувватлайди ва ишлаб чиқади. Ўз даромадининг асосий қисмини рекламадан топади.
Шунингдек, кейинги поғоналарни VMware (йирик дастурий таъминотчи компания) йилига ўртача 158 063 АҚШ долларилик иш ҳақи билан, LinkedIn (ишбилармонлар доирасини излаш ва улар ўртасида алоқа ўрнатишга ихтисослашган тармоқ) йилига ўртача 154 402 АҚШ долларилик маоши билан, Facebook (дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоғи) йилига ўртача 152 962 АҚШ долларилик иш ҳақи билан эгаллади. Тўққиз ва ўнинчи ўринларда эса Salesforce.com (йилига ўртача 150 379 АҚШ доллари) ва Microsoft (148 068 АҚШ доллари) компаниялари турибди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example