ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


“КОНВЕРТ” УСУЛИДА ҲАҚ ОЛГАНлар ФАОЛИЯТИ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛДИ

Бухорода вилоят давлат солиқ идоралари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармалари ходимлари билан биргаликда норасмий иш юритаётган ишчилар фаолиятини қонунийлаштиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.


Таъкидлаш лозимки, ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад жойларда учраб турган солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олдиш, солиқдан қочиш ҳолатларига барҳам бериш ва конверт усулида иш ҳақи олаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тик­лашга қаратилган.

Легализация ишлари камерал назорат ҳамда хронометраж усулларида олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги 12 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда 40 628 та ходимлар фаолиятини легаллаштиришга эришилди.

Соҳалар бўйича кўрадиган бўлсак, бу кўрсаткич йил бошидан савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 10 501 та, ишлаб чиқариш корхоналарида 10 473 та, қурилиш корхоналарида 7 894 та ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарида 11 755 тани ташкил этади.

Тақдим қилинган маълумотларга кўра, жорий йил якунига қадар ушбу рақамни 55 мингтага етказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳоки­миятининг расмий вебсайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example