ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


“Туронбанк”нинг иккита “Банк хизматлари маркази” ишга тушди

“Туронбанк” АТБ молия хизматлари бозорида доимий ривожланиб, барқарор молия муассасаси сифатида ўз обрў-эътиборини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.


Бу борада банк томонидан мижозлар учун янги, замонавий банк хизматларини таклиф этиш ва уларнинг сифатини яхшилаш йўлидаги доимий изланишлари муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тижорат банкларининг жойлардаги 70-100 нафар ходим ишлайдиган филиаллар ўрнига 10-15 нафар штатдан иборат ихчам “Банк хизматлари марказ”ларини кўпайтириш лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидланган эди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш борасида барча тижорат банк­лари сингари “Туронбанк” АТБ томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, банк хизматлар кўла­мини кенгайтириш ҳамда Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида яқинда пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “Яшнобод” ҳамда Шайхонтоҳур туманида “Шайхонтоҳур” банк хизматлари маркази ишга туширилди.

Ушбу марказлар шу ҳудуд аҳолиси учун қулай бўлган манзилда бунёд этилган бўлиб, замонавий мебеллар ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Унда юридик ва жисмоний шахс­ларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди. Хусусан, жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш, пластик карточка ва ҳисобрақам очиш, омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш имконияти яратилган.

– Марказимизнинг аҳоли гавжум ҳудудда жойлашганлиги биз учун ҳам, маҳаллий фуқаролар учун ҳам қулайлик туғдиради. Банк учун мижозлар билан яқинроқ бўлиш ва кенгроқ хизмат кўрсатиш, аҳоли учун эса марказ орқали барча банк хизматларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Бундан икки томон ҳам манфаатдордир. Айни дамда марказларимиз кунига 200 нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади. Қолаверса, банкомат ва автоматлаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи киоскалар ҳам доимий равишда эл хизматида, – дейди “Туронбанк” АТБ Шайхонтоҳур банк хизматлари маркази бошлиғи Комилжон Умаров.

Қайд этиш жоизки, “Туронбанк” АТБ томонидан босқичма-босқич бундай марказлар барча ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилган.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example