ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


9 ойда 25 млрд. сўм суғурта қопламаси тўланди

Миллий суғурта бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зиён етганида суғурта ҳодисасини тез фурсатда ўрганиб, зарарни қоплаш “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AЖ нинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.


Бунинг учун компанияда 24 соат ишловчи диспетчерлик хизмати ҳамда суғурта ҳодисалари юз берганда пойтахт ҳудудида воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатувчи “My assist” ассистанс хизмати фаолият кўрсатмоқда.
2019 йил 1 октябрь ҳолатига компания томонидан 5570 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 24,7 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган.  Буларнинг асосий қисми, яъни 17,4 млрд. сўмлик мажбурий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта даъволарига тўғри келмоқда. Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 6,1 млрд. сўм суғурта қопламаси тўланган.

Иш берувчининг фуқаролик жавоб­гарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича эса, жорий йил 1 октябрь ҳолатига 11,2 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган. 

Ихтиёрий суғурта турлари бўйича компанияда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 4,7 млрд. сўм суғурта қопламалари тўланган. Шундан юридик шахслар мулкини ихтиёрий суғурталаш тури бўйича – 1,7 млрд. сўм, ихтиёрий тиббий суғурта тури бўйича – 1, 2 млрд. сўм ҳамда бошқа ихтиёрий суғурта турлар бўйича суғурта қопламалари амалга оширилган.

Ушбу рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, суғурта ҳодисаси юз берганда, компания ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини вақтида ва сифатли бажаришга ҳамда аҳоли ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

 “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AЖ Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example