ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Андижонда “OPEN ANDIJAN” I Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари ўтказиладиган форум Андижон вилояти билан маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида минтақада инвестиция фаолиятини амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Фарғона водийсига инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни ошириш бўйича самарали мулоқот ўрнатиш учун платформа бўлиши режалаштирилган.


Форумда 20 дан ортиқ давлатлардан делегациялар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Жами 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилган.

Энг кўп делегация Ҳиндистондан келиши кутилмоқда. Гужарат штатининг губернатори Вижай Рупани бошчилигидаги меҳмонларнинг юртимизга ташрифи, шубҳасиз Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир ёрқин далилидир.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example