ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


“ЎзРТХБ” АЖнинг 9 ойлик якунлари эълон қилинди

“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг 9 ойлик якунига кўра, 31 642,2 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41фоизга ўсди.


Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36 фоизга ўсиб, 15 504,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 27 758,5 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 586,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 2 657,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 542,9 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 26 фоизга ўсиб, 1 112,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 113,2 млрд сўмлик 26 820 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1млн сўмни ташкил этди.

Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 105,8 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси, полиэтилен, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газ каби товар позициялари эгаллади.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example