ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Пенсия тўлови муддатлари ўзгарди

Давлат пенсия таъминотида олиб борилаётган ислоҳотлар аҳолини муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга пенсия ва нафақаларни ўз вақтида ҳамда манзилли етказилиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, амалдаги норматив-ҳужжатларга мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови учун қайднома (ведомост)лар АТ “Халқ банки”га ойнинг 4-санасида ҳамда банк пластик карталари орқали олувчилар бўйича тижорат банкларига ойнинг 8-санасида тақдим этилиши, шунингдек тўловлар учун маблағлар ҳар ойнинг 27-санасига қадар молиялаштирилиши белгиланган.

Пенсия жамғармаси тизимига ахборот технологияларни қўлланилиши натижасида ушбу жараёнларда инсон омили камайтирилиб, тўловларни муддатидан аввал етказишга имконият яратилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда пенсия ва нафақа тўловлари учун қайдномалар ҳар ойнинг 1-2 санасига қадар электрон шаклда АТ “Халқ банки” ва тижорат банкларига етказилмоқда. Бундан ташқари, тўловлар учун зарур маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойнинг 13-14 санасига қадар тўлиқ молиялаштирилмоқда.

Бунинг натижасида, пенсия ва нафақаларни банк пластик карталари орқали олувчиларга маблағлар тўлов ойининг биринчи иш кунида юклаб берилаётган бўлса, нақд пул шаклида олувчиларнинг асосий қисмига тўловлар ойнинг 20 санасига қадар етказилиши таъминланмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example