ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Бизнес жараёнлар қайта кўриб чиқилади

Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари тизимидаги бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқишни бошлади.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ мамлакатимизнинг барча даражадаги солиқ идораларининг бизнес жараёнларини ўрганишга киришди.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси мувофиқлаштирувчи марказ сифатида танланиб, бу ерга инспекциялар, бошқармалар ва ДСҚ мутахассислари жалб қилинмоқда.

Солиқ идоралари ходимлари солиқ тўловчилар билан учрашувлар давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, бизнес жараёнларни янада оптималлаштириш юзасидан фикр алмашмоқдалар.

Иш жараёнини оптималлаштириш ва стандартлаштириш бўйича ўтказилаётган мазкур ўрганишлар натижасида келгусида солиқ тизими янада автоматлаштирилади. Солиқ соҳасининг бизнес жараёнларини уйғунлаштирадиган ягона платформа яратилади ва республикамизнинг барча солиқ органларида жорий этилади.

Дастурий маҳсулотлар инсон омилини имкон қадар камайтириш, мамлакатимиз солиқ органларини мижозлар учун барча қулайликларни яратишга қаратилган сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example