ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Назорат тадбирларида харид чекларини бермаслик ҳолатлари аниқланмоқда

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган. Афсуски, кенг имкониятларга қарамасдан айрим тадбиркорлар солиқ тўловларидан қочишга уринмоқдалар.

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар ўтказилган 16 та назорат тадбирлари давомида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан назорат касса машинасини қўлламаслик, нақд пул тушумларини яшириш, банк кассаларига тўлиқ кирим қилмаслик каби ҳолатлар аниқланмоқда.

Жумладан, Узун туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ибодулла Идрисбек” хусусий корхонасига қарашли шохобчада солиқ ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида сотувчи харидорга 37,0 минг сўмлик хариди учун назорат касса машинаси чекини бермаганлиги, шунингдек, шохобча ғазнасида сақланаётган 5 млн. 425 минг сўм нақд савдо пулларини назорат касса машинасидан ўтказмаганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, Қизириқ туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Машҳурбек строй” корхонасига қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбири давомида 218,0 минг сўм нақд пулни назорат касса машинасидан ўтказмаганлиги аниқланди.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича далолатномалар тузилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди.

 Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example