ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


INFINBANK ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХУСУСИЙ ТИЖОРАТ БАНКИ

InfinBANK акциядорлик тижорат банки йил якунларини сарҳисоб қилди. 2019 йил банк учун бир қатор муҳим воқеалар билан эсда қолмоқда:


Швейцариянинг инвестиция фонди ўзининг InfinBankʼдаги улушини 35 фоизгача оширди, бу эса бизни чет эл капитали иштирокидаги банкка айлантирди;

Бугун биз “Invest Finance Bank” АТБʼнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги улкан ютуқларини нишонламоқдамиз. Биринчи навбатда, бу ОТБʼнинг савдони молиялаштириш дастури доирасидаги муваффақиятли иш бўлиб, унинг натижасида ОТБ томонидан InfinBANK учун соф лимит суммаси 13 миллион АҚШ долларигача оширилди. Бундан ташқари, Raiffeisen Bank International AG (Vienna, Austria) InfinBANK учун савдони молиялаштириш битимлари бўйича 3 миллион евро миқдоридаги соф қопланмаган лимит белгилади.

2019 йилда InfinBANK шунингдек ўзининг тижорат банкларининг ҳамкорлик тармоғини кенгайтирди ва “Райфайзенбанк Москва” АЖ ва “Московский Кредитный Банк” ОАЖ билан корреспондентлик муносабатарини ўрнатди, бу эса Россия Федерациясидаги контр-ҳамркорлар билан битимларни қоплаш имконини беради.

Банк учун кредит линияларини очиб бераётган хорижий ҳамкорлар томонидан банкнинг тан олиниши унинг барқарорлиги ва ишончлилигидан далолат беради. InfinBANK вақт синовидан ўтган ва мижозлар ишончини қозонган. Банкнинг Moody’s рейтинги бўйича B2/ “Барқарор” ва Ahbor-Reyting рейтинги бўйича uzA/ “Барқарор” даражаларига эришганлиги унинг мустаҳкам мавқеини ва унинг барқарорлигини тасдиқлайди.

2019 йилда банк вакиллари бир қатор халқаро учрашувлар ва конференцияларда иштирок этдилар ва бу билан бизнес вакиллари учун InfinBankʼда кредит линияларини очадиган хорижий шериклар қаторини кенгайтиришга эришилди; 2019 йил июл ойида “Invest Finance Bank” вакиллари Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон капитал бозоридаги имкониятлар” мавзусидаги биринчи инвестиция форумида иштирок этдилар. Нью-Йоркдаги форум доирасида банк ходимлари ва раҳбарияти Ўзбекистоннинг олтита компанияси томонидан америкалик инвесторлар учун тақдим этилган панелли тақдимотда иштирок етди.

Портфелли инвесторлар билан бир қатор тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди ва бунинг натижасида Америка инвестиция компаниялари ҳамкорликка қизиқиш билдирди. InfinBANK сентябр ойида “Ўзбекистон Республикасининг капитал бозори” II халқаро конференциясида фаол иштирок этди ва унда ўзининг ютуқлари ва инвесторлар учун истиқболларини намойиш этди. Банкнинг 2023 йилгача ривожланиш бўйича стратегик режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу йилнинг ноябр ойида эса, “Invest Finance Bank” мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда капитал бозорининг роли бўйича ўтказилган Халқаро конференциянинг ҳамкорларидан бири бўлди. Конференция Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

InfinBANK ўз мисолида капитал бозори ёрдамида қандай қилиб бизнесни ривожлантиришда инвестицияларни молиялаштириш мумкинлигини кўрсатиб бермоқда.

InfinBANKʼнинг “Капитал бозорининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни” мавзусидаги халқаро конференциянинг ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш шаклида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлиги банк раҳбарияти учун бундай тадбирларнинг муҳимлигини намойиш этади.

2019 йилда InfinBANKʼнинг корпоратив облигациялари чиқарилди. Облигацияларнинг чиқарилиши банкнинг маҳаллий банк ва фонд бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича банк фаолиятидаги яна бир муҳим босқич бўлди. Шундай қилиб, жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикасининг Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 100 000 дона миқдоридаги жами 100 млрд. сўмлик миллий валютада муомалага чиқарилган “Invest Finance Bank” АТБ нинг корпоратив облигациялари чиқарилиши рўйхатдан ўтказилди.

InfinBANK банк амалиётидаги бир қатор замонавий IT ечимларни қўллашда пионер ҳисобланади. Шунингдек, банкда SAP (Германия) ва Pega Systems (АҚШ) каби дунёнинг етакчи вендорлари тақдим этган дастурий маҳсулотлар муваффақиятли татбиқ этилди; CRM тизими ўрнатилди, кредит конвейери жорий этилди, жисмоний ва юридик шахслар учун функционал мобил иловалар ишлаб чиқилди.

2019 йил март ойида чиқарилган жисмоний шахслар учун InfinBANK мобил иловаси бозорда етакчиликни мустаҳкам эгаллади. Бизда бугунга келиб 150 мингдан ортиқ фойдаланувчилар бор. Маҳсулотнинг асосий рақобатбардош устунлиги – бу онлайн кредитлаш бўлиб, бугунги кунда мамлакатда бошқа унга ўхшаш хизмат мавжуд эмас. Гаров ва кафилларсиз кредит бериш – бу ҳақиқатдан ҳам кредит бериш соҳасида InfinBANK амалга оширган инқилобдир.

Банкнинг ютуқлари тармоқдаги машҳур блоггерлар томонидан ҳам қайд этилиб бормоқда. Хусусан, @davletovuz телеграм каналида InfinBANK “Йилнинг энг яхши хусусий тижорат банки” деб аталган.

Канал муаллифи таъкидлаганидек, бир неча кун давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги банк филиалларини бошқарувчи 100 дан ортиқ турли даражадаги банк раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари, тадбиркорлар, бухгалтерлар, йирик компаниялар вакиллари, молия ва молиявий технологиялар соҳасидаги мутахассислар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва бошқалар ўртасида веб-сайтларнинг бош муҳаррирлари ва блоггерлар йилнинг энг яхши давлат банки ва энг яхши хусусий банкини аниқлаш мақсадида сўров ўтказишди.

InfinBANKʼни “Йилнинг энг яхши хусусий тижорат банки” сифатида танлаш учун қуйидаги далиллар келтирилди: 2018 йилда бошланган ва 2019 йилда давом этган барқарор ривожланиш; хорижий компанияларнинг банк устав фондидаги улушини кўпайиши; кредитлаш ва омонатлар қўйиш каби онлайн маҳсулотларнинг мавжудлиги; IPOʼга чиқиш бўйича режалар.

Шунга қарамай, биз ўзимизнинг ҳозирги мавқеимизда тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз. 2020 йил учун режалар:

– таклиф этилаётган рақамли банк маҳсулотларининг сифатини янада мукаммаллаштириш;

– юқори маржинал бозорга ва шу билан бирга етарлича баҳоланмаган чакана бозорга диққатни қаратиш;

– кредит рискларини диверсификация қилиш;

– катта миқдордаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида қарор қабул қилиш жараёнига ўтиш;

– ўзининг бозордаги улушини ошириш.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example