ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Янги йилдан янги фоизлар

Bank va mijoz канали 1 январдан бошлаб «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича кредитлар фоизи ўзгарганини эслатиб ўтмоқда - энди янги фоиз ставкаси 16 % ташкил қилади.

◦ Хабарингиз бор, бу йилдан бошлаб 8 фоизлик кредитлар 16 фоиздан берилади.
◦ дастур доирасида 2020 йил учун 2,4 трлн.сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган.
◦ кредитлар аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан ажратилади.

● кредитлар тавсиянома ва хулосалар асосида, фақат Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки томонидан ажратилади;
● энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун;
● энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига;
● кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади;
● айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади;
● кредитлар лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак;
● ҳудудларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин (лойиҳа жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганилади-!);
● кредит - товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил килганидан сўнг - ажратилади ва махсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Батафсил: Президентнинг ПҚ-4498-сонли, ПҚ-4231-сонли, ПҚ-3777-сонли қарорлари ва 3022-сонли Низом.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example