ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ томонидан 2019 йилда тадбиркорларга тўланган йирик суғурта қопламалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли Фармонида белгиланган йўналишлардан бири бўлган, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатишда суғуртанинг аҳамияти юзасидан "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ томонидан тадбиркорларга суғурта ходисалари бўйича суғурта қопламалари амалга оширилди.

2019 йилда тадбиркорлар фаолиятини суғурта қилиш бўйича текстил соҳасида фаолият юритаётган корхонада келиб чиққан ёнғин натижасида кўрилган зарар учун компания томонидан 1 687,1 млн.сўм, лизинг корхонаси кўрган зарари бўйича 864,4 млн.сўм, тадбиркорлар томонидан суғурта қилинган автотранспорт воситалари зарари учун бир ҳолатда 73,9 млн.сўм, иккинчисига – 131,2 млн.сўм, қурилиш таъмирлаш корхонасига 97,2 млн.сўм, хусусий тадбиркорнинг биносига кучли шамол натижасида етказилган зарар бўйича 30,6 млн.сўм тўловлар амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектларини доимий қўллаб-қувватлаш ва суғуртавий ҳимоясини таъминлаш компаниянинг доимий стратегик вазифаси бўлиб қолаверади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example