ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


«Қишлоқ қурилиш банк» хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди

Бугун жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва халқлари коронавирус пандемияси сабабли мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Ватанимиз, кўпни кўрган халқимиз учун ҳам бу кунлар ўзига хос синов бўлмоқда. Шундай оғир шароитда барчамиз бирдам, якдил бўлиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга ва шифокорларимизнинг тавсияларига амал қилсак, бу синовларни, албатта, енгиб ўтамиз.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, кўплаб тадбиркорларимиз ва фуқароларимиз шундай оғир кунларда одамийлик, саховат, меҳр-шафқат фазилатларини намоён қилиб, савобли ташаббусларни амалга оширмоқда.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" тизимида фаолият кўрсатаётган 3000дан ортиқ ходимлар ҳам бу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Хусусан, банк ходимларининг бир кунлик иш ҳақи вирус тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил қилинган “Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди”га ўтказиб берилди.

Банк жамоаси шундай синовли кунларда халқимиз билан якдиллигини билдириб, ўз мижозларини ва тадбиркорларни хайрли ишларда фаол иштирок этишга чақиради.

Банк ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example