ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Марказий банк хабари

Бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги сабабли, бу борада республикамиз ҳудуди бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Юқоридаги амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ушбу хавфли инфекциянинг ходимлар ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 27 март соат 17:00 дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳужжатлар, хат-хабарлар ва хизматга оид барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида киритиш вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинади.

Ҳужжатлар фақат “Е-хат” электрон ахборот алмашинуви тизими📨 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. орқали қабул қилинади. (Мурожаат учун телефон рақами:
☎️(71) 233-32-70, 212-60-21.

Шунингдек, фуқароларни ҳамда юридик шахслар вакилларини Марказий банкда қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Барча мурожаатлар электрон почта 📧(манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.) ва ишонч телефони ☎️(71) 200-00-44 орқали қабул қилинишини маълум қиламиз.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example