ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ипотека-банк жисмоний шахсларнинг кредитларига таътил берди

“Коронавирус” пандемияси туфайли карантин тартиблари жорий қилинганлиги сабабли, аҳолига қулай имкониятлар яратиш мақсадида, “Ипотека-банк” АТИБ жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг (овердрафт, онлайн микроқарз, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича икки ой муддатга таътил эълон қилди.

Унга кўра:

• жорий йилнинг апрель - май ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг кейинги 6 (олти) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилади.
• Таътил даврида кредит тўловларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди;
• Жисмоний шахслар таътил муддати ўтгандан сўнг, янги тўлов жадвалини тузиш учун банкка қўшимча мурожаат қилишлари керак бўлади.

Агар мижозлар ўз хоҳишларидан келиб чиқиб, кредит тўловларини амалга оширмоқчи бўлса, Ипотека-банкнинг “Ipoteka Bank” Mobile иловаси, "Интернет-банк" масофавий дастуридан ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишлари мумкин.

Банк томонидан берилаётган бу имтиёзлар қарздорни мавжуд кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизларини келгусида тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example