ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


ЕТТБнинг эътирофи: "Асака" банк - Ўзбекистоннинг энг фаол эмитент банки

Европа тикланиш ва тараққиёт банки савдони ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида "Асака" банкини Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этди.

EBRD TFP Award дунёнинг учта қитъасида жойлашган қалин ҳамкорлари фаолиятини баҳолади. 2019 йил якунларига кўра, "Асака" банк мамлакатимиздаги энг фаол эмитент банк сифатида тан олинди.

"Асака" банки ЕТТБ савдони ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастурига 2019 йилнинг сентябрь ойида қўшилганди. Орадан қисқа вақт ўтганига қарамай "Асака" банк ЕТТБ молиялаштириши иштирокидаги савдо шартномаларини тадбиқ этишда ўзининг тўла салоҳиятини кўрсата олди. Банкнинг бу борадаги самарали фаолияти ЕТТБ томонидан юқори баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, "Асака" банк савдони молиялаштириш йўналишининг фаол қатнашчиси ҳисобланади ва йиллик савдони молиялаштириш ҳажми 1 млрд. АҚШ долларига тенг. Бу борада банк JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, The Export-Import Bank of Korea, Natixis Bank, Gazprombank, VTB Bank, Oddo BHF, RBI сингари дунёнинг этакчи молия муассасалари ва институтлари билан ҳамкорлик қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example