ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


ИСПАН ҲАМКОРЛАРИДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

Сўнгги вақтларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ташқи савдо ҳажмини ошириш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор ҳудудимизга хорижий инвесторларни жалб қилишга қаратилмоқда. Яқинда ана шундай лойиҳалардан яна бири иш бошлайди.

Хусусан, “Ёнариқ” МФЙ ҳудудида Испания технологиялари асосида 2,44 гектар ер майдонида умумий қиймати 3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган "Замонавий гидропоник иссиқхона" инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

"PREMIUM AGRO PLYUS" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа доирасида шу кунга қадар 2 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар жалб қилинди.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида йилига 400 тоннадан ортиқ помидор етиштирилади, маҳсулотнинг 90 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, корхонада 25 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example