ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Чарм маҳсулотлари Европа стандартлари асосида ишлаб чиқарилмоқчи

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан “Cortina Group” дистрибьютор компанияси билан онлайн-мулоқот ташкил этилди. Унда мазкур компания билан чарм-пойабзал соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

“Cortina” компанияси дунёга машҳур пойабзал дистрибьютори саналади. Мазкур ташкилот фақатгина лицензияланган ва шахсий брендлар остида ишлаб чиқарилган пойабзал, кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланади. Компания йилига 30 млн. жуфт пойабзал ва 5 млн. дона кийим-кечакни дунё бўйича тарқатади.

Онлайн мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш ва маҳсулотлар сифатини Европа стандартларига мослаштириш ҳақида фикрлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистон корхоналарига европалик малакали мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий стандартларни кенг жорий этиш муҳокама қилинди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example