ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Ягона миллий баҳолаш стандарти давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти 2020 йил 4 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.


Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ ва экспертлар таркиби тузилганди. Ишчи гуруҳга малакали мутахассислар, баҳоловчи жамоат ташкилотлари аъзолари ва баҳоловчилар жалб қилинганди. Шунингдек, ҳалқаро компания ва ташкилотлар мутахассислари эксперт сифатида таклиф этилди.

Стандарт энг яхши хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, баҳолашнинг халқаро тамойиллари асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартларига мувофиқ тайёрланди.

Ушбу Стандарт баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан мулкни баҳолаш тартиби, қиймат турлари, баҳолаш объекти, баҳолашга оид ёндашувлар ва баҳолаш усулларини белгилаш, шунингдек, барча мулкчилик шаклларидаги мулк қийматини баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур ҳужжат миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига асосан амалдаги 13 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилишни назарда тутади.

Ягона миллий баҳолаш стандарти баҳолаш фаолиятида фойдаланиладиган принциплар, атамалар ва тарифлар, баҳолашга оид вазифа, баҳолаш жараёнида ўтказиладиган ўрганишлар ва таҳлиллар, баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тузиш, баҳолаш базалари, баҳолаш ёндашувлари ва усуллари, бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқини баҳолаш, кўчмас мулкни баҳолаш, номоддий активларни баҳолаш, товар-моддий захираларни баҳолаш, машина ва ускуналарни баҳолаш, хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондини баҳолаш каби таркибий тузулмалардан иборатдир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example