ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


“Қишлоқ қурилиш банки” АТБ янги келишувга эришди

Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки “Қишлоқ қурилиш банки”га ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаши учун янги кредит линиясини ажратиши бўйича келишувга эришилди.

“Қишлоқ қурилиш банки” АТБ мижозларга, жумладан фаолияти экспорт-импорт амалиёти билан боғлиқ хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида халқаро ҳамкорликни мунтазам яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 март куни бош идораси Москвада жойлашган Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки билан молиялаштириш тўғрисида келишувга имзо чекилган эди. Келишув шартларига мувофиқ, кредит линияси маблағлари ХИҲБнинг аъзо-мамлакатлари, яъни Россия, Болгария, Словения, Вьетнам, Мўғулистон, Польша, Руминия ва Чехия сингари мамлакатларда саноат маҳсулотлари, ускуналар, транспорт ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек иш ва хизмат кўрсатувчи компанияларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган бундай корхона ва ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бутун дунёда коронавирус эпидемияси ривожланиб боришидан кўплаб хўжалик юритувчи субъектлари азият чекаётган вақтда, айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, бу маблағлар ҳисобига иш ўринлари сақланиб қолади. Бу эса ҳам аҳоли, ҳам иқтисодиёт учун самаралидир.

ХИҲБ халқаро молия институти ҳисобланиб, асосий фаолияти ХИҲБга аъзо-мамлакатларнинг барқарор ривожланиши ҳамда иқтисодий ўсишига кўмак кўрсатишдан иборат. Ташкилотга 1963 йилда асос солинган. Банк аъзо-мамлакатларда экспорт-импорт операциялари ривожланишини кредитлар ажратиш ва синдициялаштирилган кредитлаш битимларида иштирок этиш орқали қўллаб-қувватлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example