ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Президентнинг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4752-сон,16.06.2020 й.) қарори қабул қилинди.

? Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

♻️ Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

? Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

? Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

❗️Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари