ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


Ўзмиллийбанк фирибгарлардан огоҳ этмоқда

Пластик карталар бўйича фирибгарликнинг кўпгина усуллари мавжуд. Ўзмиллийбанк сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда фирибгарлик схемасининг қуйидаги тури кўпайиб кетганлигига аҳамият бермоқда, дея хабар қилади банк Ахборот хизмати.

Aйтайлик, молиявий саводхонликка тест кўринишида сўров ўтказилади. Тест чоғида потенсиал қурбон тест натижаси жўнатиладиган електрон почтаси ёки телефонининг рақами каби ўз алоқа маълумотларини киритади. Кейин алоқа маълумотларини олиб, тест ўтказилгандан сўнг фирибгарлар потенсиал қурбон билан алоқага чиқади ва савдо платформаси бўлган сайтнинг хизматидан фойдаланишни таклиф қилади.

Фирибгар мазкур сайт минимал сармояда ҳам даромадни оширишга ёрдам беришига мижозни ишонтиради ва бонуслар ҳадя қилади. Қурбон фирибгарларнинг қармоғига илинганидан кейин улар камида 100 AҚШ доллари миқдордаги сармоялардан бошлайди ва уни гўё, муваффақиятли сармоя сифатида 150-200 AҚШ доллари миқдорида қайтаради. Шу билан қурбоннинг ишончига киради.

Кейин яна бонусларни таклиф қилишни бошлайди, лекин катта сармоялар учун ва кўпчилик соддалиги туфайли брокерларга 500-3000 AҚШ доллари миқдорида йирик суммаларни ишониб топширади. Шундай сармоялар сериясидан кейин улар позиция юқорига кўтарилаётганлигини ва яна кўпроқ сармоя киритиш кераклигини кўрсатади. Яна каттароқ суммани киритишга ундайди, лекин кейин позиция кескин тушиб кетади, ва қурбон ҳисоб-рақамдан пул маблағларини ечишга ҳаракат қилиб, ваҳимага тушишни бошлайди. Бироқ, позиция очиқ бўлганида оммавий офертага мувофиқ, маблағларни ечиб бўлмайди.

Мана шундай схема бўйича фирибгарлар енгил ва тез даромадни ваъда қиладиган одамларга осон ишонадиган эҳтиёткорсиз карта эгаларининг ва енгил пул иштиёқмандларининг маблағларини олиб қўйиши мумкин.

Карта эгалари шуни ёдда тутишлари керакки, агар улар шу каби сармоя ишларига аралашадиган бўлса, унда бошланишида сармоя киритадиган сайтнинг шартлари билан танишиб чиқишлари, интернетда сайтнинг бошқа фойдаланувчиларининг хулосаларини топиб, кўриб чиқишлари лозим. Плюс ҳар қандай шу каби сайтнинг шу турдаги молиявий операцияларни ўтказишга ўзининг лицензияси бўлиши керак.

Лицензияни ким берганлигини ва унинг серия рақамини билиб, унинг ҳақиқийлигини текшириб чиқиш зарур. Буни лицензияни берган тартибга солувчининг сайти орқали амалга ошириш мумкин. Масалан, брокерга лицензияни берган тартибга солувчининг техник қувватланишида лицензиянинг амал қилиш муддатини ва ҳақиқийлигини текшириш мумкин.

Aгар карта эгаси шу каби фирибгарларнинг қурбони бўлган бўлса, асосийси шуни ёдда тутиш лозимки, брокер билан ёзишмалар, унинг исми ва фамилияси, мижоз тарафидан имзоланган барча ҳужжатлар ва сайтнинг ва унинг оммавий офертасининг маълумотлари каби барча далилларни максимал тарзда йиғиши керак.

Ушбу барча ҳужжатларни картани берган банкка тақдим етиш керак, картанинг орқасидаги рақам бўйича мурожаат қилиш керак. Лекин ҳар доим ҳам ўғирланган маблағларни оддий юридик сабаблар бўйича қайтариб бўлмайди - потенциал қурбон сайтнинг оммавий офертасини қабул қилиб, сайтнинг шартларига кўниб бўлган. Унутмаслик лозим, сайтнинг оммавий офертаси - бу ҳам шартнома ва у юридик кучга ега.

Ўзмиллийбанк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example