ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


МОЛИЯ САБОҚЛАРИ

Ҳурматли сайтимиз аъзолари, бугун ҳам молия сабоқларини давом эттириб, молияга оид терминларнинг қисқача изоҳини берамиз.

Дисконт сиёсати (discaunt rate) – мамлакат тўлов баланси ва валюта курсига таъсир этиш мақсадида Марказий банкнинг дисконт ставкасини ўзгартириш сиёсати.

Евровалюта (eurocwrenсу)- бир мамлакат миллий валютасининг мамлакат ташқарисидаги қисми.

Евро долларлар (еurodollars)- АҚШ долларининг АҚШдан ташқарида муомалада бўлган қисми.

ЖИРО (итал. giro) - банк мижозининг маълум пул миқдорини ўз ҳисобварағидан бирон-бир жисмоний ёки юридик шахс ҳисобварағига ўтказиш ҳакидаги ёзма буйруғи.

Кредит (credit)- пул ёки товар шаклидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва фоиз тўлашлилик шартлари асосида бериш.

Кросс-курс (cross rate) - икки валютанинг ўзаро нисбати бўлиб, бу нисбат мазкур валюталарнинг учинчи валютага нисбатан курси орқали аниқланади.

Лимит (limit) - чегара белгилаш; максимал фьючерс шартнома сони; бир биржа сессиясида баҳони максимал ўсиши ёки тушиши; чекланган кредит суммаси.

Монетаризм (monetarism) – муомаладаги пул массасининг ўсишини назорат қилиш ғоясини илгари сурадиган назарий оқим. АҚШнинг Чикаго университети профессори М.Фридмен томонидан яратилган.

Облигация (bond; bonds;debenture stock)- қимматли қоғоз тури, муддатли қарз мажбурияти. Эгасига кафолатланган даромад олиш ҳуқуқини беради.

Пул бозори (топey-market) – ссуда капиталлари бозорининг таркибий қисми бўлиб, унда қисқа муддатли кредитларнинг баҳоси шаклланади.

Пул муомаласи (money turnover) – пулларнинг муомала воситаси ва тўлов во¬ситаси сифатидаги ҳаракатларининг йиғиндиси.

Монетар сиёсат (monetary policy) - пулларга бўлган талаб ва пуллар таклифини тартибга солиш ва назорат қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

Пулнинг харид кобилияти (purchasingcapacity of money) - пулнинг харид қобилияти; пул бирлигининг маълум товарлар сонига айирбошлаш қобилияти.

“Монетар сиёсат” китобидан.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example