ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


Тезкор тўловлар тизими – масофавий хизмат кўрсатишнинг янги босқичи

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг тўлов операциялари туну-кун онлайн режимда Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириб келинмоқда, дея қайд этилади Марказий банк расмий веб-сайтида.

🔸Мазкур тизим дам олиш ва байрам кунларида ҳам узлуксиз равишда реал вақт (24/7) режимида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида пул маблағларининг банклараро ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ўтказиш имкониятини беради. Бу эса пул ўтказмаларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўз вақтида амалга ошириш учун жуда муҳим ва қулайдир.

🔸Бугунги кунга келиб республикамиздаги барча банклар Тезкор тўловлар тизимига уланган бўлиб, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлаётган мижозлар учун янги механизмдан фойдаланиш имконияти яратилган. Жорий йилнинг октябрь ойида Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми банклараро ўтказмалар умумий ҳажмининг 18 фоизини ташкил этди.

🔸Бу мижозларнинг мазкур тизимга бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Тезкор тўловлар тизимига барча банкларнинг уланиши натижасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг III чорагида 43,6 трлн. сўм маблағ ўтказилган, бу олдинги чоракка нисбатан икки бараварга кўпдир. Шунингдек, 2020 йил мобайнида мазкур тизим орқали жами 2.7 млн. дан ортиқ транзакция ёки 64,3 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Шундан 83 фоизи ёки 53,4 трлн. сўмга яқин транзакциялар тизимда актив фаолият юритаётган ўнта тижорат банкининг мижозлари томонидан тизимнинг қулай имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган.

🔸Тезкор тўловлар тизими ёрдамида мижоз банкка ташриф буюрмасдан тезкор ва туну-кун пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. Бу эса маблағингизнинг айланма тезлигини ошириш имконини беради.

🔸Тезкор тўловлар тизими – бу товар ва хизматлар ҳамда мажбурий тўловларни амалга оширишда тезкорлик ва оддийликдир. У мижознинг банк ҳисобварақига масофавий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасидир.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example