ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

📌 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

👉 ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

✅ “Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

💴 Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

👉 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади.

👉 2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

👉 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example