ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10427.38 +12.52
1 EUR = 12473.23 +128.5
1 RUB = 137.48 +0.79
1 GBP = 13883.01 +49.99
1 JPY = 100.17 -0.12
1 AFN = 135.68 +0.23
1 AMD = 20.71 -0.27
1 AED = 2839.08 +3.41


Ипотека-банк: Нуротада замонавий кутубхона фойдаланишга топширилди

Навоий вилояти Нурота туманининг чекка ҳудуди жойлашган “Истиқлол” МФЙдаги Сойкечар қишлоғида қисқа вақт ичида “Ипотека-банк”АТИБнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий кутубхона барпо этилди ва қишлоқ аҳолисига фойдаланиш учун топширилди.

Ушбу кутубхона 12 мингга яқин бадиий, илмий, публицистик ҳамда турли соҳаларга оид адабиётлар билан бойитилган. Шунингдек, кутубхона адабиётларнинг электрон вариантлари билан танишиш учун замонавий компютерлар билан ҳам таъминланди. Бундай имконият нуроталикларнинг маънавияти юксалишига хизмат қилади.

Дарҳақиқат, китоб – бу буюк устоз! Биргина китоб киши ҳаётини ўзгартириши мумкин.

Нуротада ташкил этилган ушбу кутубхона ёшу қарига зиё улашиб, эзгу мақсадларга хизмат қилади дея ишонамиз.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example