ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши билан шерикликни кенгайтиришга тайёр

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТТДҲК) бош котиби Б.Амреев билан учрашув ўтказди.

Томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш суръати ва улкан салоҳиятига урғу берган ҳолда, Ўзбекистон ва ТТДҲК ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқотда томонлар бир қатор устувор йўналишлар: инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика, туризм, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда инновацияларни жорий этишда ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. ТТДҲК доирасида савдо, инвестиция ва молия институтларини ташкил этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тарафлар Кенгашга аъзо мамлакатларнинг транзит салоҳиятини юксалтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиб, транспорт ва логистика соҳасида шериклик учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТТДҲК билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Маълумот учун: ТТДҲК бир қатор туркий мамлакатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. У 2009 йил 3 октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахичеван Битими билан ташкил этилган. Ташкилотнинг Бош котибияти Истанбул шаҳрида (Туркия) жойлашган. Ўзбекистон 2019 йилнинг 14 сентябрида ТТДҲКга аъзо бўлди. Туркманистон ва Венгрия ушбу ташкилотнинг кузатувчи давлатларидир.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари