ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Жаҳон савдо ташкилоти Бош кенгаши раҳбарлигига африкалик аёл лойиқ топилди

Женевадаги Жаҳон савдо ташкилоти Бош кенгаши ташкилот раҳбари лавозимига Нигерия вакили Нгози Оконджо-Ивеаланинг номзодини маъқуллади.

Нигериянинг собиқ молия вазири Оконджо-Ивеала 1 мартдан ўз лавозимига киришади. Унинг таъкидлашича, у аввало, коронавирус пандемиясидан кейин жаҳон савдосини тиклашга алоҳида эътибор беради.

Янги раҳбар Жаҳон савдо ташкилоти ҳозирда кўплаб муаммоларга дуч келаётганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, самарали иш ташкилотни анча кучли ва замонавий қилади.

«Бу йўл жуда узоқ, қийин ва ноаниқликка тўла. Аммо янги кун келди ва энди ҳақиқий иш бошланиши мумкин. Бугунги кунда Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо давлатлар ўз қўллари билан тарих яратмоқдалар - 73 йил ичида биринчи марта аёл киши, африкалик вакил етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақиқий - ютуқ. Мен яхшиликка ишонаман», - деди Нгози Оконджо-Ивеала.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот раҳбари лавозими ўтган йилнинг 31 августидан бери бўш эди. Охирги раис Роберту Азеведо ўша куни истеъфога чиқди, гарчи унинг муддати тугамаган бўлса ҳам.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари