ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида қонун қабул қилинди

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–674-сон, 16.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.


Мазкур Қонун Ўзбекистон ва бошқа давлат ўртасида амалда бўлган келишувларга риоя этган ҳолда халқаро тижорат арбитражига нисбатан қўлланилади.

Халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкин.

Тарафлар ўз хоҳишига кўра арбитрлар сонини белгилаши мумкин. Бундай келишув бўлмаганда уч нафар арбитр тайинланади.

Арбитраж суди томонидан белгиланган таъминлаш чораси мажбурий кучга эга деб тан олинади.

Тарафлар арбитраж муҳокамасида фойдаланиладиган тил ёки тиллар тўғрисида ўз хоҳишларига кўра келишиб олиши мумкин.

Арбитраж иш юзасидан ёзма ҳал қилув қарори чиқаради.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори, у қайси мамлакатда қабул қилинганидан қатъи назар, мажбурий деб тан олинади ва судга ёзма ариза берилган тақдирда ижро этилади.

️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари